• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    10.10.2017
    Хоразмда нуронийлар учун янги маскан фойдаланишга топширилди
    Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида “Нуронийлар маскани” мажмуаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Мажмуанинг очилиш маросимида мустақиллик йилларида мамлакатимизда кекса авлод вакилларини эъзозлаш, уларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муносиб турмуш кечириши, дам олиши, жамиятда фаол бўлиши учун зарур шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

    Хоразм вилоятидаги 10 туман ва шаҳарда ҳам шу кунларда мазкур масканлар қурилиш ишлари якунланиб, мажмуалар фойдаланишга топширилмоқда.

    Ҳазорасп туманининг сўлим гўшасида қарийб 1 миллиард сўм маблағ эвазига қурилган ва замонавий жиҳозланган “Нуронийлар маскани”нинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.

    Эндиликда “Нуроний” жамғармаси Ҳазорасп тумани бўлими ҳам ушбу бинода фаолият кўрсатади.