• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    10.10.2017
    I Республика ёш ижодкорлар форуми ўтказилди
    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган форумда ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан назм, наср, драматургия, публицистика ва таржима йўналишларида ижод қилаётган 150 дан ортиқ истеъдодли ёшлар иштирок этди.

    Форум давомида ёш ижодкорлар ўзаро фикр алмашди. Тажрибали мутахассислар иштирокида наср, назм, таржима, драматургия ва публицистика йўналишлари бўйича турли ижодий учрашувлар, семинар-тренинг ва ўқув машғулотлари ўтказилди.

    Турли йўналишларда ўтказилган семинар-тренинг ва ўқув машғулотлари барчада катта таассурот қолдирди. Мулоқотлар давомида истеъдодли ёшларнинг ижод намуналарини чоп этишга кўмаклашиш, наср, назм ва таржима йўналишида илмий-методик қўлланмалар ишлаб чиқиш, интернет тармоғида ёш ижодкорлар майдонини яратиш юзасидан фикр алмашилди. Ҳудудларда бу каби турли амалий тадбирлар ташкил этиш, танлов ва фестиваллар ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

    Форумда фаол иштирок этган ёшларга турли номинациялар бўйича ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди, дейилади ЎзА хабарида.