• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    08.10.2017
    Тезкор хабар. Владимир вилоятидаги ЙТҲдан жабрланганлар юртимизга олиб келинди
    Россиянинг Владимир вилояти Покров туманида 2017 йилнинг 6 октябрь куни автобус ва поезд тўқнашуви содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

    Шу куни Мамлакатимиз Ҳукумати қарорига кўра, ёрдам кўрсатиш ва жабрланганларни олиб кетиш учун Владимир вилоятига махсус самолёт ва мутахассислар юборилганди.

    Жараённи ёритиб бориш мақсадида “O‘zbekiston24” телеканали журналист ва операторлари ҳам Россия Федерациясига йўл олганди.

    Владимир вилоятидаги 36 нафар фуқаромиз, 5 нафар уларнинг қариндошлари бугун эрта тонгда Ватанга қайтиб келишди. Шунингдек, 15 нафар фуқаронинг жасади ҳам Сурхондарёга олиб келиниб, 22 нафар сурхондарёлик Термизда қолди, самолёт эса Тошкентга йўл олди.

    3 нафар оғир жароҳат олган юртдошларимиз Владимир вилоятида даволанишда бўлиб турибди. Уларнинг аҳволи доимий назоратда ва соғлиги яхшилангач, Ватанга қайтадилар.

    pokrov2.jpg

    pokrov5.jpg

    pokrov7.jpg

    pokrov4.jpg
    pokrov8.jpg