• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    07.10.2017
    Тезкор хабар. Покровда 37 нафар ҳамюртимизнинг аҳволи яхши эканлиги айтилди (фото)
    Россиянинг Владимир вилояти Покров туманида 2017 йилнинг 6 октябрь куни автобус ва поезд тўқнашуви содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

    Шу куни Мамлакатимиз Ҳукумати қарорига кўра, ёрдам кўрсатиш ва жабрланганларни олиб кетиш учун Владимир вилоятига махсус самолёт ва мутахассислар юборилганди.

    Жараённи ёритиб бориш мақсадида “O‘zbekiston24” телеканали журналист ва операторлари ҳам Россия Федерациясига йўл олганди.

    Мухбирларимизнинг берган маълумотларига кўра, ФВВ ва ССВ ходимларидан иборат тезкор гуруҳ Покров туманига етиб борган заҳоти жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиб, муолажаларни бошлаб юборишган.

    Ҳозирда жароҳатланганлардан 3 нафарининг аҳволи оғир. Булардан бири ёш бола. 37 нафар ҳамюртимизнинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда.

    Пакров шаҳри маъмурияти биносида штаб тузилган бўлиб, расмий вакиллар жабрланганларни тезроқ Ватанга қайтариш бўйича чораларни кўришмоқда.

    Бугун жабрланганларни юртимизга қайтариш режалаштирилган. Сўнгги маълумотларга кўра, самолёт Термиз шаҳрига қўнади.


    Олдинроқ, Россия ФВВ маълумотида автобусда 58 киши бўлиб, улардан 2 нафар ҳайдовчи Қозоғистон фуқароси, қолган 56 киши Ўзбекистон фуқароси эканлиги айтилганди.

    ЙТХ натижасида 16 нафар Ўзбекистон ва 1 нафар Қозоғистон фуқароси ҳалок бўлганлиги хабар берилди.

    Ҳамкасбларимизнинг махсус репортажларини тез орада “O‘zbekiston24” телеканали орқали эътиборингизга ҳавола этамиз.

    photo_2017-10-07_14-33-27.jpg

    photo_2017-10-07_14-23-30.jpg

    photo_2017-10-07_14-23-13.jpg

    photo_2017-10-07_14-38-44.jpg

    photo_2017-10-07_14-25-17.jpg