• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    16.09.2017
    “Николай тангалари” учун 12 240 $ олган “ишбилармон” (видео)
    Миллий хавфсизлик органлари Қашқадарё вилояти бошқармаси тезкор ходимларининг солиқ, валютага оид жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда олиб борган тезкор тадбири давомида қимматбаҳо ва антиквар буюмларнинг ноқонуний равишда сотилиши олди олинди.
    Косон туманида яшовчи Бобур Норматов ва Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи Фарход Маҳмудов халқ орасида “Николай тангаси” дея ном олган 10 рубллик 36 дона тилла тангани 12 240 АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинди. Текширув чоғида бу шаҳслар олдидан яна 4 та худди шундай тангалар топилган.