• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    17.08.2017
    «O‘zbekiston24» телеканали «чинозлик Аҳмадбой»нинг суд жараёнларидан махсус репортаж тайёрлади (видео)
    Кеча, 16 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шериклари томонидан амалга оширилган жиноий ишлари бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

    Қайд этиш керакки, Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шерикларига нисбатан айни дамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 5 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Хусусан улар Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш), 188-модда (ноқонуний тадбиркорлик фаолияти), 189-модда (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-модда 2-қисми “а”, “в” бандлари (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) ва 243-модда (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) бўйича айбланмоқда. Суд жараёнлари давом этмоқда.

    Суд жараёнидан тайёрланган репортажни “Ўзбекистон24” телеканали дастурларида томоша қилишингиз мумкин.