• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    09.10.2017
    Марказий банк валюталар курсини эълон қилди
    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 10 октябрь санасидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қиймати эълон қилди.

    Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8 сўм 72 тийинга тушиб, 8052 сўм 08 тийинни ташкил қилди. 1 евро қиймати эса 43,28 сўмга тушиб, 9450 сўм 73 тийин деб белгиланди.

    1 Россия рубли эса 138.52 сўм этиб белгиланди, бу ўтган ҳафтага нисбатан 1.39 сўмга камдир. 1 фунт стерлинг 231.48 сўмга тушиб, 10547 сўм 42 тийинни ташкил қилди.

    Эслатиб ўтиш керак, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.