• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    06.10.2017
    Қашқадарёда янги корхонанинг 2-босқичини ишга туширишга тараддуд кўрилмоқда (видео)
    Чорвачилик Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи саналади. Маълумотларга кўра, ҳудудда ҳар йили ўртача 1 миллион 200 минг донадан ортиқ тери йиғиб олиш имкони мавжуд. Яъни, ресурс сероб. Бироқ бу қимматбаҳо хомашё вилоятнинг ўзида қайта ишланмасдан қолаётганди. Замонавий корхонанинг ишга тушиши билан эса бу муаммо ўз ечимини топди.

    Айтиш ўринлики, юртимизда қулай ишбилармонлик муҳити яратилгани, чет эл инвесторларининг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ кафолатлангани мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи йўналишларига сармоя киритиш истагида бўлган хорижий ишбилармонларга қўл келаяпти. Улар ҳеч бир иккиланишсиз муҳим лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда бевосита иштирок этаяпти. Исроиллик ва хитойлик сармоядорлар томонидан ташкил этилган қўшма корхонада терини қайта ишлаб, тайёр чарм ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида қарийб 10 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтирилгани фикримизнинг тасдиғидир.

    Умумий қиймати 14,5 миллион АҚШ долларига баҳоланган ушбу лойиҳани 3 босқичда амалга ошириш мўлжалланган эди. Аввалига терини қайта ишлаб, чарм тайёрлаш йўлга қўйилди.

    Айни кунда корхонада кунига 2 минг дона йирик мол терисига ишлов берилмоқда. Ундан йилига 250 миллион квадрат дециметр чарм олинади. Бунда Хитой технологиясидан фойдаланиляпти.

    Кейинги босқичда чармни бўяш цехи ишга тушади. Бу технологияни 2018 йилда йўлга қўйиш режалаштрилган. Якуний паллада эса пойабзал, чарм-атторлик буюмлари каби бир неча турдаги тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга киришилади. Натижада корхонада 300 дан ортиқ иш ўрни яратилиб, уларга асосан коллеж битирувчилари қабул қилинади.