• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    10.10.2017
    ТИВ Консуллик бошқармаси Москва вилоятидаги ёнғин ҳақида маълумот берди

    Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, Москва вилоятидаги “Синдика” қурилиш бозоридаги ёнғиндан сўнг 6 нафар Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолган. Ушбу хабарни текшириш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси Консуллик бўлими Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бўлинмаси билан боғланди.

    2017 йил 10 октябр Москва вақти билан соат 9.00да Россия томони юқорида қайд этилган ёнғинда Ўзбекистоннинг йўқолган ёки яраланган фуқаролари ҳақидаги маълумотга эга эмас.

    Ушбу масала Элчихона Консуллик бошқармасининг доимий назоратига олинган.