• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    10.10.2017
    Сочи саммити: Кун тартибига 20га яқин масала қўйилди (видео)
    Бугун ва эртага Сочида МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
    Мазкур ташкилотнинг жорий йилдаги энг йирик ва нуфузли воқелигига айланиши кутилаётган Сочи саммити унга аъзо давлат раҳбарларининг ўзаро фикр алмашинуви, ички ва ташқи масалалар ечими юзасидан бевосита мулоқотга киришишлари учун қулай майдон сифатида аҳамиятли.

    Саммит кун тартибидан 20га яқин масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда. Учрашувлар икки ҳил форматда ўтказилади. Тор доирада президентлар МДҲ доирасидаги ҳамкорлик борасидаги қатор масалалар бўйича фикр алмашиб, келгуси саммитнинг ўтказилиш вақти ва жойи юзасидан ҳам келишиб олишади. Кенгайтирилган мажлисда эса давлат раҳбарлари иқтисодий, маданий-ижтимоий, мудофаа сиёсати, ички чегалар даҳлсизлигини муҳофаза қилиш, терроризмга қарши курашиш борасидаги ҳамкорлик истиқболлари бўйича ҳам қатор хужжатларни кўриб чиқишади.
    Яна бир муҳим хужжат оила институтини қўллаб-қувватлашга доир бўлади. Саммит давомида мазкур ташкилотга аъзо давлатлар учун муҳим бўлган қатор ижтимоий-иқтисодий масалалар ўрин олган.