• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    15.09.2017
    Бугун “Кассини” зонди ёниб кетади
    Бугун “Кассини” зонди фаолияти ниҳоясига етиши кутиляпти. Олимларнинг айтишича, аппарат Сатурн атмосферасига кириши биланоқ ёниб кетади.

    Мутахассисларнинг бундан ўзга чораси йўқ. Чунки, ускунанинг захира ёнилғиси деярли қолмаган. Шу боис уни энди бошқариб бўлмайди. НАСА вакиллари аппарат қолдиқлари Сатурн йўлдоши сатҳига тушишидан хавотирда эди. Кези келганда айтиш лозим, ушбу сайёра тизимини ўрганиш жараёни 13 йил давом этди. Астрономларнинг айтишича, бу Сатурн йўлдоши ва ҳалқасини синчковлик билан кузатиш ва сайёра ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун етарли муддат.

    “Кассини” ўтган вақт мобайнида сайёра йўлдошлари – Титан ва Энцеладга доир кўплаб маълумот тўплади. Унинг ёрдамида ғайриоддий янгиликлар ҳам қилинди. Титанда ёғадиган метан ёмғирлар ва Энцеландда улкан музости океани мавжудлиги борасидаги ахборотлар шулар жумласидан. Зонд ўз миссиясин якунлашидан олдин йиғилган барча маълумотларини Ерга реал вақтда жўнатади. Жараён мослама ёниб кетгунга қадар давом этади.