• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    12.09.2017
    Google монополия бўйича қарорга апелляция берди (видео)
    Google интернет гиганти Еврокомиссиянинг июнь ойидаги қарорига қарши апелляция берди. Компания эркин рақобат меъёрларини бузгани учун деярли 2 ярим миллиард евро жаримага тортилганди.

    Бу Европа Комиссияси томонидан белгиланган энг катта жарима бўлди. Брюссель Google’ни қидирув натижаларининг юқорисида ўз маҳсулотлари ва хизматлари рекламасини жойлаштиргани сабабли монополияга қарши қонунчиликни қўпол равишда бузган деб топган.

    Бундан ташқари, агар интернет-гигнат шу тариқа ишлашда давом этса, янги санкциялар қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилган. Еврокомиссия қарорига кўра, Google 28 сентябрга қадар ўз фаолиятини амалдаги меъёрларга мувофиқлаштириб олиши лозим. Акс ҳолда бош компания Алфабетнинг глобал ўртача кундалик даромадининг 5 фоизи миқдорида жаримага тортилади.