• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    11.09.2017
    Қўриқхонамизда сақланаётган ёввойи қўнғир айиқлар (видео)
    Бугунги кунда Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тизимига 8 та давлат қўриқхонаси, 1 та биосфера резервати, 2 та табиат миллий боғи, 10 та буюртма қўриқхонаси сингари қатор иншоотлар киради.

    Уларнинг умумий майдони 23,5 минг квадрат км.ни ташкил қилади. Мақсад ҳудудлардаги табиий ландшафтларни сақлаб қолиш, мавжуд флора ва фаунани авайлаб асраш, табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш орқали экологик ҳолатни яхшилаш. Шулардан бири денгиз сатҳидан 800 дан 4000 метргача баландликда жойлашган бетакрор гўзал маскан – Угом - Чотқол Давлат Миллий табиат боғи.

    Ҳозирда бу ерда ҳайвонот дунёсининг 230 тури мавжуд. Уларнинг 38 хили Ўзбекистон ва Халқаро қизил китобларга киритилган. Қушлардан лочин, болтаютар бургути, қумой, алп зағчаси сингарилар шулар сирасидан ва улар муҳофаза остига олинган.

    Узоқ кутилган фурсатдан кейин, ёввойи табиат бағрида яшовчи Тянь-Шан қўнғир айиғи эътиборимизни тортди. Ҳозирги кунда ушбу биосфера қўриқхонасида ёввойи ҳолда яшаётган 160 бошга яқин айиқ борлиги аниқланган. Мазкур табиат боғи бошқа жонзотларнинг яшаши учун ҳам қулай маскан ҳисобланади.

    Батафсил қуйидаги репортажда: