• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    07.09.2017
    Туризм қўмитаси ва "Миллий тикланиш" партияси ҳамкорлик меморандуми имзолади (видео)
    Мамлакатимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш ҳамда сайёҳлик инфратузилмасини яхшилашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилиши устидан таъсирчан парламент ва депутатлик назоратини амалга ошириш, жойларда соҳани такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида жорий йилнинг 5 центябр куни Партия ва Қўмита ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Ушбу меморандумни тўлиқ ҳаётга татбиқ этиш мақсадида турли ҳамкорлик йўналишларида амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

    Туризм соҳасини ривожлантириш биргина ташкилот ёки тизим ташкилотлари уддалайдиган вазифа эмас. Балки соҳани давлат, хусусий сектор ва нодавлат ташкилотларнинг ўзаро яқин ҳамкорлиги орқалигина ривожлантириш мумкин. Шундай экан, нодавлат сиёсий ташкилот сифатида партиянинг туризм соҳасини ривожлантириш жараёнларида иштирок этиши бу борада амалга оширилаётган ишларни янада самарали тарзда олиб боришда муҳим аҳамият касб этади.