• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    04.09.2017
    Қумдан қурилган қаср Гиннес китобига кирди
    Германиянинг Дуйсбург шаҳрида жаҳон рекордини ўрнатиш учун қарийб бир ой мобайнида тинимсиз меҳнат қилишга тўғри келди. Халқаро ҳайкалтарошлар жамоаси томонидан қумдан барпо этилган ўзига хос қаср Гиннес китобидан жой олди.

    Ўтган йили ушбу жамоа аъзоларининг уринишлари бесамар кетганди. Уларнинг ижод маҳсули рекорд сифатида эътироф этилмаган. Бу сафар эса санъат асари аввалги хатолардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда такомиллаштирилди. Баландлиги салкам 17 метрли қурилма жаҳондаги энг баланд қумсарой сифатида қайд этилди.

    Маълумот ўрнида айтиш лозим, аввалги рекорд ҳиндистонликларга тегишли бўлиб, февраль ойида улар Орисса штатидаги соҳилбўйи дам олиш масканларининг бирида қарийб 15 метрли иншоот барпо этишганди. Жараёнга 9 кун вақт сарфланган.