• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    30.09.2017
    Олимлар беморларни даволашни янги усулини тавсия қилишмоқда
    Питсбург Университети олимлари беморларни индивидуал тарзда даволашни тавсия қилишяпти. Бу ерда 10 йилга мўлжалланган махсус дастур ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
    Лойиҳанинг мақсади касалликни биринчи навбатда ҳар бир беморнинг генетикасини инобатга олиб даволашни йўлга қўйишдан иборатдир. Бундан ташқари, яшаш муҳити ва инсоннинг ҳаёт тарзига қараб, дори воситалари белгилаш ҳам ижобий самара беради деб тахмин қилиняпти. Лойиҳада миллиондан зиёд одам иштирок этади. Тадқиқот даврида аввалига барча қатнашчи беморлар жиддий тиббий текширувдан ўтказилади. Сўнг улар анъанавий саволлар ўз одатлари ва яшаш тартиби ҳақида гапириб беришлари зарур. Шундан сўнггина улардан турли таҳлиллар олинади. Иштирокчиларнинг баъзиларига маълумот тўплаш мақсадида узатгичлар ўрнатилади. Ҳозирда синов тестлари олиб борилмоқда.