• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    30.09.2017
    Wolksvagenдаги “Дизель можароси” компания бош директорининг истеъфосига сабаб бўлди
    Германиянинг Wolksvagen автоконцерни Америка Қўшма Штатлари бозорига чиқарилган автомобилларнинг дизель двигателларини ўзгартириш учун яна 3 миллиард доллар сарфлаши лозим. Шундай қилиб, дизель можароси оқибатида компаниянинг кўрган умумий зарари 30 миллиард доллардан ошади.
    Жума куни компаниянинг акциялари баҳоси 3 фоизга арзонлашган. Таҳлилчиларнинг билдиришича, Wolksvagen учун катта зарар кўришидан ташқари, ишончни йўқотгани катта зарба бўлди. Эслатиб ўтамиз, ишлаб чиқарувчи 2015 йилнинг сентябрь ойида автомобиллари атмосферага чиқадиган зарарли моддалар миқдорини пасайтириб кўрсатувчи махсус дастур билан жиҳозланганини тан олганди. Дизель можароси туфайли 11 миллион автомобиль қайтариб олинган. Wolksvagen бош директори Мартин Винтерхорн эса истеъфога чиқишини маълум қилганди. Компаниянинг расмий сайтида у йўл қўйилган қонунбузарлик учун масъулиятни ўз бўйнига олган.