• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    30.09.2017
    Мексикада зилзиладан зиён кўрган компанияларнинг 90 фоизи ханузгача ҳеч қандай кўмак олмаган
    Мексикада 7 ва 19 сентябрда юз берган ер силкинишлари сабаб 328 компания ва корхоналар жиддий зиён кўрди. Миллий статистика ва география институти бу ҳақда жума куни маълум қилди. Институт томонидан табиий офатдан энг кўп талофат кўрган етти штатда 2 миллиондан ортиқ тадбиркорлар ва компаниялар рахбарлари орасида сўров ўтказилган. Унинг натижаларига кўра, зиён кўрган компанияларнинг 90 фоизи ханузгача ҳеч қандай кўмак олмаган. Хукуматнинг дастлабки хисоб китобларига қараганда, зилзила оқибатларини бартараф этишга 2 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ маблағ керак бўлади.