• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    27.09.2017
    Бутунжаҳон допингга қарши кураш агентлиги Париж лабораториясининг лицензиясини вақтинчалик бекор қилди
    Бу ҳақида ташкилотнинг расмий сайтида маълумот тарқатилган. Эндиликда франциялик спортчиларнинг таҳлил намуналари чет элга жўнатилади. Маълум бўлишича, бодибилдинг спорт тури вакилларининг қон таҳлиллари нотўғри чиққан. 80 таси ижобий бўлиб, баъзиларида 17 тагача турли таъқиқланган моддалар бўлган. Бирида стероидлар меъёри белгиланганидан ўта юқори бўлган. Франция допингга қарши кураш агентлиги вакиллари бу ҳолатни ускуналарнинг носозлиги билан изоҳлашмоқда.