• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    07.10.2017
    Озодбек Назарбеков Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазири билан учрашди (видео)
    Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ва Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири Тугелбай Казаков ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.
    Учрашувда томонларнинг маданият соҳасидаги ривожланишлар, давлатларнинг ўзаро маданий алоқаларини кенгайтириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида фикрлар алмашилди. Хусусан, иккала давлатда маданият кунларини доимий равишда ўтказиб бориш, соҳага оид режалар ҳақида сўз борди. Учрашув самимий руҳда бўлиб ўтди.