• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    07.10.2017
    Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди
    Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилишига бағишланган концерт дастури 6 октябрь куни Т.Сатилганов номидаги қирғиз миллий филармониясида бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон халқ артистлари Самандар Алимов, Зулайҳо Бойхонова, Муножот Йўлчиева, хизмат кўрсатган артистлар Алишер Турдиев, Юлдуз Турдиева, Женисбек Пиязов, Улуғбек Раҳматуллаев, Ойгул Нодирова, Райҳон Ғаниева, Яҳёбек ва Мухсин Мўминовлар иштирок этдилар. Бу хақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги сайтида келтирилди.

    Томошабинлар Ўзбек эстрадаси хонандаларидан Шохруҳ Йўлдошев, Роҳила Рўзимова, Акбар Атамуҳамедов, ёш ижрочилар Ш.Набихўжаев, Т.Файзиев, М.Файзиев, С.Нортожиева ва И.Маматалиевларнинг чиқишларидан баҳраманд бўлишди. Ҳар бир чиқишни “Ўзбекистон” ва “Навбаҳор” рақс ансамблларининг ранг-баранг рақслари тўлдириб концерт дастурига ўзгача шукуҳ бағишлади.

    Бундан ташқари ўзбек миллий мусиқаларининг Д.Бекмуродова, Ш.Озатова, А.Эргашева, Х.Каримова, Б.Мирзаева, Х.Йўлдошева, Ш.Холмирзаева, Ю.Абдуллаева, Ф.Алимова, И.Аблакулова ва Э.Файзиевалар ижросидаги талқини намойиш этилди. Концерт дастурини йиғилган томошабинлар аъло даражада қабул қилишди.

    Бу каби тадбирлар маданият, санъат соҳасидаги ютуқлар, Ўзбекистоннинг бугунги куни, анъана ва қадриятларини кенг намойиш этиш билан бирга, халқларимиз ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик, маданий-маърифий муносабатлар риштасини тобора мустаҳкамлашдек эзгу мақсадларга хизмат қилади.