• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    30.09.2017
    Москва бадиий театри Тошкентда ўз намойишларини бошлади (видео)
    Пойтахтимизда театр мавсумини энг яхши Россия театрларининг спектакллари билан очиш яхши анъанага айланиб бормоқда. Ўзбекистон Маданият вазирлигиинг Россия Маданият вазирлиги билан ҳамкорлигида “Катта гастроллар” доирасида ўтган йили Россиянинг Кичик театри меҳмон бўлган эди. Бу йил эса Антон Чехов номидаги Москва бадиий театри ўз ижод маҳсули билан чиқиш қилади.

    Машҳур театр Тошкентда Евгений Гришковецнинг пьесалари бўйича иккита спектакль намойиш этади: “Уй” ва “Тарози”. Спектаклларда кўплаб машҳур артистлар иштирок этишади: Россия Халқ артисти Алла Покровская, Россияда хизмат кўрсатган артист Игорь Золотовицкий, Паулина Андреева, Кристина Бабушкина, Россияда хизмат кўрсатган артист Станислав Дужников, Россияда хизмат кўрсатган артист Сергей Угрюмов.
    Кеча пойтахтимиздаги Ўзбекистон давлат академик рус драма театрида Москва бадиий театрининг ижодий сафари ушбу жамоанинг "Хонадон" спектакли намойиши билан бошланди.