• Ўз
  • Ру
  •          : :                 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
    29.09.2017
    Ёшлар камолотида устоз-шогирд тизими (видео)
    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон давлат консерваториясида матбуот анжумани ташкил этилди.
    Унда пойтахтимиздаги санъат йўналишидаги олий, ўрта махсус, ихтисослаштирилган билим даргоҳлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

    Р.Глиэр ва В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари, Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи, уч юздан ортиқ болалар мусиқа ва санъат мактаби Маданият вазирлиги тизимига ўтказилди. Бу эса мусиқий таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришда, ўқув даргоҳларининг ижодий ташкилотлар билан ҳамкорлигини кучайтиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

    Юртимизда мусиқа, санъат ўқитувчилари, концертмейстерлар, балетмейстерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар жиҳатдан рағбатлантириш, мазкур йўналишдаги мактабларга муттасил эътибор кўрсатиш борасидаги эзгу ишлар республика ва халқаро миқёсдаги танловларда муваффақиятли қатнашаётган ўғил-қизлар сафининг кенгайишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

    Анжуманда мусиқа, санъат, бадиий таълимни янада такомиллаштириш, педагогларннг касб маҳоратини муттасил чархлаб бориш, билим даргоҳларида китобхонликни кенг тарғиб этишга оид фикрлар билдирилди. Оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига жавоб қайтарилди.